Ифторлик ва саҳарлик вақти сафарга тўғри келиб қолса

11:10 / 14.03.2017 | Савол | 1521
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одина опа! Келаётган Рамазон ойи сизга улуғ ажр ва мукофотлар олиб келсин! Бу йилги Рамазон ойига менинг сафарим тўғри келиб қолар экан. Мен жойлашган минтақада ифторлик вақти Киев вақти билан соат 21.00 га тўғри келади, менинг самолётим эса 19.30да. Сўнг Москва вақти билан 21.05 да Москвага қўнаман. Лекин Москвада ифтор вақти соат нечада эканини билмайман. Ўша куни рўзамни қандай очай? Кейин Москвада иккинчи самолётимни кутиб 3 соат ўтираман ва Ўзбекистон вақти билан 8.30да Ўзбекистонга қўнаман. Саҳарликни самолётда эканимда қилиб олсам бўладими ёки Москвада кутиш залида ўтирганимда саҳарлик қилайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қайси юртда бўлсангиз, ўша юртнинг саҳарлик ва ифторлик вақтини аниқланг, ҳозир бундай имкониятлар интернет хизматида мавжуд. Саҳарлик вақти кутиш вақтингизга тўғри келса, ўша вақтда саҳарлик қилиб оласиз. Чунки қайси юртда бўлсангиз ҳам, саҳарлик вақти келганида рўза тутиш керак бўлади. Мусофирлар рўза тутишга қийналса, рўзани кейин қазо қилиб тутиб берса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам