Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ибодатларини вақтида бажарадиган, тақвога амал қиладиган инсон. Аммо у киши ишлайдиган қўшма корхона ходимлари тез-тез биргаликда саёҳатлар ташкил қилишади. Ораларида аёллар ҳам бор бўлиб улар очиқ сочиқ кийиниб юришади. Турмуш ўртоғим бундай ўтиришларни ҳеч қачон тарк қилмайди. Ўша аёлларни ёши катталигини важ қилиб, уларга бошқача назар билан қарамаслигини айтади. Мени огоҳлантиришимни рашкка йўяди. Бу юриш билан ўз тақвосига зиён етказмаяптими? Жавобингиз ва маслаҳатингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Огоҳлантирган бўлсангиз бўлди, етарли. Эр ўз ишларига ўзи жавобгар. Валлоҳу аълам!