Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, арабчани ўргандим. Ёсин ва қисқа сураларни ўқияпман. Фақат яқинда ўрганганим учун ҳижжалаб, секин ўқийман. Шу ҳолда Қуръон хатмни бошласам бўладими? Бу ўқишимда бир ойда тугатолмайман. Ёки тез ўқийдиган бўлганимдан кейинга қолдирайми?
– Ва алайкум ассалом! Яхши ўрганиб олиб кейин бошланг. Валлоҳу аълам!