Ўлимни эслаш

09:16 / 05.06.2021 | gulyamova dilobar | 452
Ассалому алайкум! Ёшим 26 да. Турмушга чиққанман. Алҳамдулиллаҳ, 2 та қизим бор. Менда кўпинча ҳаёлимга ўлим келиб қоляпти. Бу ҳолат карантин кучайиб ўлимлар сони кўпайиб кетгандан бери бошланган. Охирги ойларда ўлимни кўп эслаяпман. Ўзим билан кетадиган амалим йўқлигини ўйлайман. Бирор амални ёки илмни масалан Қуръон ўқишни билмайман, шуни қилишга улгурарманми, деб ўйлайман. Бу ҳолат мусулмон одам учун одатий ҳолат ҳисобланадими? Бу нимадан далолат? Нима қилсам қалбим таскин топади? Вақтингизни аямай жавоб берганингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳ таолонинг марҳамати, тоат ва ибодат учун чорловдир. Валлоҳу аълам!