Шамани мевали дарахтнинг тагига тўкиш керакми?

11:12 / 14.03.2017 | Савол | 1772
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон опа! Мен ҳар доим идишларни ювганимда чой қолдиғини, яъни шамани қўшиб ювиб юбораман ёки ахлатга ташлайман (миқдорига қараб, кам бўлса сувда оқиб кетади, кўп бўлса раквинага тиқилмаслиги учун ахлатга ташлайман). Аммо яқинда жияним ҳижобли қизга уйланганди. Янги келинимиз шамани айнан мевали дарахт тагига тўкаркан. Шу тўғрими? Шама (чой колдиғи)ни мевали дарахт тагига тўкиш керакми? Бунинг сабаби борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, ҳурмат ила Муяссар
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай дейилмаган. Асли ўсимлик бўлганлигини ҳисобга олиб шундай қилиш одат тусига киргандир. Валлоҳу аълам