Соҳа бўйича ишлаш

18:28 / 05.06.2021 | Nargiza Sultonova | 499
Ассалому алайкум! Мен Туркияда магистратурада ўқийман. Ҳозир карантин сабабли дарсларим онлайн бўлгани учун Тошкентдаман. Турк тилидан таржимонман. Соҳам бўчича бўш иш ўринлар жуда кўп, лекин улар эркаклар кўпроқ бўладиган ишлар. Эркаклар ва аёллар бирга аралашиб ишлагани учун мени бундай жойларда ишлагим келмайди. Уни устига намоз ўқиш учун шароит ҳам бўлмайдиган жой. Аммо, уйдагиларга буни тушунтира олмайман. “Энди у бу жойда ишлашинг керак”, дейишади. Мен нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариат талаб қилгандек иш жойини қидиришда давом этинг. Ҳозирда онлайн ишлаш имкониятлари ҳам бор. Валлоҳу аълам!