Ассалому алайкум! Қашқадарёнинг Китоб туманиданман. Биз томонларда азадорлик белгиси сифатида кўк кўйлак кийиб юришади. Ийди Рамазон кунида қайнона онамиз ўтдилар. Шундай муборак кунларда ўтганлари учун мен ҳеч ким аза киймасин деб қўймадим. Кўпчилик қайноналарингни иззатини қилмабсизлар, деб гапиришгани учун овсинларим, қайнсинглим хафа бўлишяпти. Ахир кўк кўйлак иззат, ҳурмат белгиси эмаску? 44 ёшли укам октябр ойида касаллик туфайли вафот этди. Онажоним бизга аза кийгани қўймагандилар. Фақатгина келинимиз 4 ой 10 кун аза тутди. Қайнсингил ва овсинларимга нима деб тушунтиришим мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Уч кун аза тутиш жоиз, зийнатларни тарк этиб. Аммо албатта кўк кўйлак кийиш деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!