Қазо намози

01:39 / 08.06.2021 | Mashhurbek Marifov | 3362
Ассалому алайкум!
1) Бир кунда бир марта азон айтиб кейин беш вақт намоз вақтдан олдин ё кейин қазо намозларингизни ўқисангиз бўлади, деди, яъни 10 йил қазосини назарда тутиб сўрагандим. Ва масжидда азон айтилса мен ўзим азон айтмасдан қазо намозларни ўқисам бўладими, десам, у киши йўқ, у азон ўша вақтдаги намоз учун, сиз қазо намозингизга бошқа айтасиз, бир кунда битта айтасангиз, ўша куни хоҳлаганча қазоларингизни ўқисангиз бўлади, эртанги кун бўлса, яна битта азон айтиб, яна ўқийсиз, деганди.

2) Яна бир илми аҳлидан сўрасам улар айтдики масжидда Азон айтилса сиз такбир айтиб беш вақт намоздан олдин ёки кейин ўқисез бўлади деди .
Шунга қайси ҳолатда Қазо намозини ўқисам яхши.

3) Мен Истиғфор ва тасбеҳ-у дуоларди айтиб юришни хоҳлейман лекин таҳорат кетган пайтида ҳам зикрларни айтиб юрсам ҳам бўладими яъни таҳорат бор ёки йўқ пайтида ҳам айтса бўладими? Агар нотўғри савол берган бўлсам узр сўрайман ва олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Қазо намозлар учун азон айтиш ихтиёрий. Айтмаса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!