Ассалому алайкум! Турмуш қурганинимизга 16 йил бўлган, аммо ҳалигача ижара тўлаб яшаймиз. Бундан эрим доим норози - кимларнингдир ипотекасини тўлаб яшаяпмиз деб. Иккимиз ҳам ишлаймиз ва ́қўлдан келганча эконом ́қилиб уй учун пул йиғиб ортиқча ҳаражатлардан тийилиб яшашга харакат ́қиламиз. Ўзимизча ́пул йиғишни ва тежашни келишиб олганмиз. Эрим хам ани́қ билиб олганларки, улар ози́қ-ов́қат учун харид ́қилишга чи́қсалар мендан 3 баробар кўп ҳаражат ́қилиб юборадилар. (Аслида шундан бери фа́қат мен бозорлик ́қилишимизга келишиб олгандик. Бу менга оғирлик ́қилмайди.) Бу дегани иложи бўлса арзонлашган ҳамма нарсани кўтариб келадилар, яъни бу махсулотларнинг яроқлик муддати тугайдиган кунда. Булар ичида бизнинг диетамиз ва саломатлигимизга тўғри келмайдигани ́анча (жуда ширин ва ёғли). Музлатгич тўлиб тошиб кетади, уйда эса 2 бола ва эр-хотинмиз. Маҳсулотлар яроқлик муддати ўтиб бир неча марта ёмон бўлиб кетган. Қўшниларга ўша куни олиб чи́қмасак кейин олишмайди (ҳаммаси инглизлар), аммо ов́қат жуда кўпайиб кетади. Фараз ́қилинг бир ҳафтада 6-7 сумка. Исрофдан юрагим безиллаб ́қолган. Шунча айтсам ҳам барибир жума намозидан кейин яна супермаркетга кирадилар. Ундан кура сада́қа ́қилсангизчи десам гап топиб берадилар. Нима ́қилсам бу бедаво дардга даво топилади?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат ониомания деб аталади. Бу аслида тобеъликдир. Ҳудди наркоман, ароқхўр, ўйин ўйнайдиган каби тобеълик. Бу тобеъликдан қутулиш учун турмуш ўртоғингиз бу ҳолатни психик бузилиш эканлигини тушуниши ва тан олиши керак. Эҳтимол бунинг келиб чиқишига сабаб қайсидир кўнгил хотиржам қилувчи ҳис туйғуларнинг дефицидлиги, ўзига ишончи камайганлиги, бировларнинг устидан ҳокимлик ҳиссини туйиш учун (масалан сотувчиларнинг) бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса айнан нималарнидир сотиб олганда организмда адреналин кўпаяди. Ҳудди инсон баланд тоғ чўққиларини забт этгандек. Шунинг учун турмуш ўртоғингиз мутаҳассисга, яъни психотерапевтга мурожаат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.