Ким тўлайди

22:04 / 22.05.2021 | Dildora burxanova | 225

Ассалому алайкум! Мен савдогарман, товарлани доставкачилар оркали етказаман. Агар товарим бутун булсаю етиб бориш асносида мошина силкинганда озгина синган булса ёки сал зарар етса буни пулини тулаш доставкачини буйнида буладими. Жавоб учун олдиндан Рахмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Доставка қилаётган шахс вакилликни бўйнига олган бўлса тўлайди. Акс ҳолда товарга бўлган жавобгарлик, товар харидорга етиб боргунга қадар савдогар зиммасида бўлади. Валлоҳу аълам!