Боланинг кўзини тўқ қилиш

05:33 / 23.05.2021 | Mohinur | 419

Ассалому алайкум! Қандай қилиб фарзанднинг кўзини тўқ қилиш,  очкўзликни олдни олиш мумкин? Ҳудди кўрмагандай нарсаларга ёпишишини олдини олиш? нафсини бузуқ бўлишини олдини олиш мумкинми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бола ҳаётий тажрибага эга эмас. Шунинг учун ота-она нафс ҳақида, унинг оқибатида инсон қандай гуноҳлар қилиб қўйиши мумкин мана шуларни ҳадис ва ривоятлар асосида гапириб бериши керак. Фалон нарса мумкин эмас демасдан, фалон нарсанинг гуноҳ дейилишига сабаб фалон фалон ишлар, чунки бунинг оқибатида фалон ҳолатлар юз беради дея тушунтириш керак. Қачонки ота-она мумкин бўлмаган нарсаларнинг сабабини кўрсата олса у ҳолда бола бу гапни тушунади ва шу одатни қилмай қўяди. Вааллоҳу аълам.