Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон! Дугонамда климакс бошланган. Яъни қондан қолиш ҳолати. Врачдан сўраса, ҳали йиллар давомида бу ҳолат давом этаркан. Яъни ҳайз куни баъзи ойларда кўп бўлиб, 12 кун ва ундан ҳам ортиқ. Баъзида эса икки ойлаб умуман ҳайз бўлмайди. Ҳайз 10 кундан ортиқ келиши касаллик дейилган. Лекин климаксда шундай одат қони бир кўп келиб, бир келмай, бора- бора йиллар ўтиб, тугаркан. Савол: 10 кундан ортиқ қон келганда нима қилсин? Намоз ўқиши керакми, ҳар намозда таҳорат олиб ўқиш керакми ёки то ҳайз тугагунча намоз ўқиш мумкин эмасми? Жавобингизни кутиб қоламиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳайзнинг энг кўпи ўн кун. Ўн кундан кейингиси истиҳоза қони ҳисобланади, кам бўлса ҳам кўп бўлса ҳам ҳар намозга алоҳида таҳорат қилиб намоз ўқилаверади. Валлоҳу аълам