Ассалому алайкум! Отам қандли диабет хасталигига чалинганлар, кечалари яхши ухлолмайдилар, ҳайдовчи бўлиб ишлайдилар. Онам ҳам кун бўйи ишлайдилар, кечаси хуррак отиб ухласалар отам ухлолмадим, деб шикоят қилардилар. Онам отамни ухлолмасдан чарчамасинлар, ишда қийналмасинлар, тунда тинч ухлаб дам олсинлар, деб бошқа хонада ухлашни бошладилар. Бу шариатимизга тўғри келадими, йўқми? Эр хотин бошқа-бошқа хоналарда, тўшакларда ухлаши қанчалик тўғри??
– Ва алайкум ассалом! Келишиб розилигини олса, жоиз. Валлоҳу аълам!