Ассалому алайкум! Мен Вэб дастурлаш йўналишида ўқишни бошлаганман. Мен яқинда ҳамкорлар билан ишлашни бошламоқчиман. Мен бирор бир сайт яратиб берсам улар менга қанчадир ҳақ тўлашади. Лекин улар ҳалол йўл билан пул топадими ёки ҳаром йўл биланми билмайман. Чунки мусулмон бўлмаган давлатлар ҳалол ёки ҳаромлиги билан бош қотирмайди. Улардан оладиган пулим ҳалол бўладими?
2. Аниқ эсимда йўқ лекин қайсидир саволга Мусулмонлар идораси "Пул бошқа соҳага ўтиши билан ўзгаради", дейишган жавобларини ўқиган эдим. Бу қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Иккинчи саволингизни жавоб берган тарафдан сўраганингиз афзал. Валлоҳу аълам!