Шифокор

02:18 / 26.05.2021 | Зайнаб | 1177

Ассалому алайкум! Фарзандимиз 6 ойлик, ўғил бола. Боламизни анчадан бери безовталик қийнайди. Ҳар хил касалликлар билан қийналиди. Маслаҳатингизга муҳтожмиз. Биз қандай болалар шифокорига олиб бориб тиббий кўриклардан ўтсак бўлади? 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ҳудудий поликлиникангиздаги педиатр мутахассисига кўрсатинг. Агар йўқ бўлса, Шаҳар Болалар Диагностика Марказига йўлланма олиб маслаҳатга олиб боришингиз мумкин. Одатда болалар  2-3 ёшгача кўпроқ касал бўладилар. Сўнг иммунитет тизими такомиллашиб, касалликларга мойиллиги камаяди. Валлоҳу аълам!