Тўйдаги мусиқа

20:57 / 14.06.2021 | Luboba Kubro | 560
Ассалому алайкум! Устоз, тўйда хар ҳил мусиқалар чалдириш ёки бирор бир санаткорни олиб келиш мумкин эмас, десам, оиламдагилар тўй бир маротаба бўлади, ҳеч нима қилмайди, дейишяпти. Уларга қандай муомалада бўлишим керак? Мен: «Агар мусиқа ёки оқ либос киядиган бўлсам, бундай тўйни менга кераги йўқ», дедим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нашидлар, яхши маънодаги қўшиқлар жоиз. Оқ кўйлакни рад қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!