Таҳорат ҳақида

01:56 / 02.05.2017 | Савол | 1076
Ассалому алайкум! Таҳорат олаётганда қулоқдаги сирға тақадиган тешикни ичигача масҳ қилиш керакми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
Савол: Бурни ва қулоғига сирға таққан аёллар қандай қилиб таҳорат ва ғусл қиладилар?
Жавоб:

وَجَبَ تَحْرِيكُ الْقُرْطِ وَالْخَاتَمِ الضَّيِّقَيْنِ وَلَوْ لَمْ يَكُنْ قُرْطٌ فَدَخَلَ الْمَاءُ الثَّقْبَ عِنْدَ مُرُورِهِ أَجْزَأَهُ وَإِلَّا أَدْخَلَهُ وَلَا يَتَكَلَّفُ فِي إدْخَالِ شَيْءٍ سِوَى الْمَاءِ مِنْ خَشَبٍ وَنَحْوِهِ . كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ .

«Сирға ва узук тор бўлса (ва ўз ҳолича остига сув етмайдиган бўлса), таҳорат ва ғуслда уларни ўрнидан қимирлатиб, остига сув етказиш вожибдир. Сирға тақилмаган бўлса, қулоқ ва бурун тешигидан сув кирадиган бўлса, таҳорат жоиз бўлади. Агар (остига, ичига) сув кирмаса, сув киритилади. Сувдан бошқа нарсаларни (чўп каби) киргизишга уринилмайди. «Баҳрур роиқ»да шундай дейилган» (Фатвои ҳиндия). Валлоҳу аълам!.