Ассалому алайкум! Ёшим 18да. Охирги пайтларда ўзимни кўп танқид қиладиган бўлганман, яъни доим камчиликларим ва хатоларимни ўйлаб юраман. Ҳаттоки арзимас, кичик камчиликимни куни бўйи ўйлаб, сиқилиб юраман. Баъзан ўзимни нима хоҳлашимни ҳам тушунмайман. Ўзимга бўлган ишончим ҳам паст. Қандай қилиб ўзимни ўз ҳолимча қабул қилиб, ишончимни оширсам бўлади? Илтимос маслаҳат беринг . Жавоб учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом!Кун тартибингизни ёзиб чиқинг ва амал қила бошланг. Кун тартибингизга катта эътиборни вақтлик уйғониб вақтлик ухлашга қаратинг. Уйқуингиз 8 соатлик бўлиши керак. Кун тартибингизда албатта балансланган таомланишга ва жисмоний машқларга ёки пиёда юришга ҳам эътибор беришингиз керак. Сўнгра ўқиб чиқишингиз зарур бўлган 5 та китобни белгилаб қўйинг. Кунига неча бетдан ўқийсиз ана шуни белгилаб қўйинг. Ҳар бир амалингиз ҳар куни бир вақтда бажарилишига разм солинг. Китобдан ўқиган маълумотларингиздан сизга энг кўп таъсир қилганларини дафтарга ёзиб чиқиб ва мулоҳаза қилишга одатланинг. Ҳаёлингиздаги барча салбий фикрлар оқимини тўхтатишга ва ўша вақтнинг ўзида ўзингизни бахтлик ҳис қилишингиз учун сизнинг ҳаётингизда нималарингиз борлиги ҳақида санаб ўтинг. Бунга 1-2 дақиқадан ортиқ вақт кетмаслиги керак. Истиғфорларингизни кўпайтиринг. Валлоҳу аълам!