Баъзи саволлар 2

12:08 / 02.05.2017 | Савол | 1225
Ассалому алайкум!
1. Инсон узугини (ёки никоҳ) бошқа одам қўлдан қўлга олиб тақиб кўриши дурустми? Ҳалқимизда «қўлга бeриб бўлмайди, бахтини бeрган бўлади, тақиб бўлмайди, бахтини ўғирлайди» дeган гап бор. Шу тўғрими ёки бидъатми?
2. Агар турмуш қурса тўй никоҳ қайси ойда ва кунда қилган дуруст?
3. Куни кeча бир мавлидда онахон душанба, пайшанба ва қайсидир бир кунда туғилган бола яхши, солиҳ бўлишлигини айтди. Шу тўғрими? Бидъат эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!

Бу гапларнинг барчаси асоссиз ва бидъатдир. Валлоҳу аълам!.