Ассалому алайкум! Қўлни икки қилиш ёки шундай расмга тутиш мумкин эмас, дейишади. Бу инглизларни ғалаба белгиси экан, энди бундай десак буни инглизлардан олдин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганку, яъни етимни бошини силаган жаннатда мен билан шундай ҳолатда бўлади, деб кўрсатгич ва ўрта бармоқлари орасини сал очиб қўйганлар, энди қўлни икки қилиш бу суннатми? Ёки инглизларни ғалаба белгиси?
– Ва алайкум ассалом! У бошқа бу бошқа. Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам икки бармоқларини тенг қилиб кўрсатганлар ва баробар деган маънони кўзда тутганлар. Валлоҳу аълам!