Иккинчи аёл

02:50 / 16.06.2021 | Luboba Kubro | 602
Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғимни иккинчи аёлга уйланишига қарши эмасман, саҳобалардек оила қуришни ният қиламан, ин шаа Аллоҳ. Лекин мен иккинчи аёл олиш ёмон нарса эмас, албатта адолат қилган ҳолда, дейман. Онам "бундай дема, сен тавба қил, ҳеч ким Расулуллоҳдек, саҳобалардек адолат қила олмайди", деди, шундайми? Ҳозир адолат қолмаганми, кейин бу гапим учун тавба қилишим керакми? Ахир Аллоҳ таоло мубоҳ қилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат қилган амалку кўпхотинлик, адолат қилса ҳам мумкин эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Адолат қилиш нодир ҳолат, лекин бор. Валлоҳу аълам!