Омонат

13:52 / 17.06.2021 | Manzura To'rayeva | 257
Ассалому алайкум! Бу саволни ўқитувчим томонидан бермоқдаман. Мен тикувчига шогирд тушганман. Улар 3 йил аввал баъзи бир, оилавий сабабларга кўра ательеларини ёпганлар сўнг, яна очдилар. Клиентлар кийим олиб кетмаган. У кийимларни сўраб келишмайди. У либосларни нима қилиш керак?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар эгасига элитилади. Топилмаса, эгалари номидан садақа қилинади. Валлоҳу аълам!