Тавба ҳақида

12:49 / 17.06.2021 | Maryam | 223
Ассалому алайкум! "Албатта, Аллоҳ азза ва жалла бандасининг тавбасини ғарғара келгунча қабул қилади", Риёзус солиҳийн китобидан олинган, ушбу ҳадисдаги ғарғара жумласига изоҳ берсангиз. Олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Жон ҳалқумга келганда ўлим олдидан томоқдан чиқадиган хирқироқ товуш ғарғара дейилади.
Аллоҳ таоло шундай меҳрибон Зотки, модомики ҳали ўлим ҳолати яқинлашмаган экан, банданинг тавбасини қабул қилади, дейилмоқчи
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики банда ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, албатта, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Яъни жон ҳалқумга келмасдан аввал тавба қилиб қолмоқ лозим. Ундан кейин кеч бўлади. Валлоҳу аълам!