Ассалому алайкум! Аллох сизлардан қилаётган ишларингиз учун рози бўлсин. Менинг саволим шундаки, мени онам ўтган йил оламдан ўтдилар. Онам ўтгандан кейин бир ойларча мен қаттиқ сиқилмадим, лекин бир ярим ойлардан кейин онамни қабрини зиёрат қилишга укам билан бирга бордик. Шундан икки кун ўтиб жудаям ёмон туш кўриб, қаттиқ қўрқиб уйгониб кетдим. Шундан кейин касал бўлиб қолдим, онам ва бошқа ўтиб кетганлар жуда хам кўп тушимга кирадиган бўлиб қолди. Онам ўлими олдидан тушларида ўтиб кетган қайни акаси қувиб юрганлигини айтган эдилар шунда онам ўламан шекиллиёв дегандилар, хақиқатдан хам ўша туни тўсатдан оламдан ўтиб қолдилар. Менда шундан қўрқув бошланди. Жудаям қаттиқ қўрқадиган бўлиб қолдим. Ўлганлар тушимга кирса бир йил бўлаяпдики, халигача қўрқаман менга бир нима бўладигандек. Даволанганман, лекин ўтиб кетмаяпти бу нарса. Онамни жуда хам кўп соғинаман. Мен битта қизман, онам менинг энг яқин сирдошим эди, лекин тушимга кирса қўрқадиган бўлиб қолдим. Бундай қўрқиб юриш юрак касаллигига олиб келар экан. Мен хам хохламайманку бундай қўрқиб юришни, лекин нима қилай ўз ўзидан бу қўрқув келаверса. Мени касалимга қидираётган даво бўладиган жавобни беришингизни кутиб қоламан. Рахмат
– Ва алайкум ассалом!Инсон яқин кишисини йўқотганида унга камида бу аҳволдан қутулиб кетиши учун икки йил керак. Яъни икки йил адаптация (мослашиш) учун керак. Кўпроқ пиёда юрсангиз негатив эмоциялардан қутуласиз. Психотерапевт қабулига ҳам борганингиз маъқул. Медикаментоз даволанишдан кейин анча енгил бўласиз. Сўнг психолог қабулига боринг. Психолог онгингиз таъсир қилган қўрқувларингиз билан ишлайди. Ҳаммасини енгиб кетасиз иншааллоҳ. Кеч ухламасликка, оч қолмасликка, чарчаб қолмасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!