99 исм

01:37 / 18.06.2021 | Oysha | 366
Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) "Руҳий тарбия" асарлари 3-жузида "Аллоҳнинг 99 исмини ёдлаган жаннатга киради", деган маълумотни ўқиб ёдлашга киришдим. Алҳамдулиллаҳ, хотирамга жойладим. Ҳаммасини тўлиқ айтяпман, лекин баъзиларининг кетма кетлигида ўрнини алмаштиряпман. Масалан, 41-ал Ҳасийб, 42 - Ал Жалийл бўлса, айтишда Ал Жалийл, Ал Ҳасийб деб айтсам бўлаверадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади, аммо тартиб билан бўлгани афзал. Бироз яна уринсангиз ўрнига тушириб оласиз. Валлоҳу аълам!