– Ва алайкум ассалом!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Етти киши борки, Аллоҳ Ўз соясидан бошқа соя бўлмаган Кунда уларни Ўз соясига олади:
одил имом;
Роббининг ибодатида ўсиб-улғайган йигит;
қалби масжидларга боғлиқ одам;
Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, шу асосда бирлашган ва шу ҳолатда ажралишган икки киши;
нуфузли ва гўзал аёл (зинога) чорлаганида«Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши;
ўнг қўли берганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа қилган киши;
Аллоҳни ёлғиз эслаб, кўз ёши тўккан киши».
Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган.
Валлоҳу аълам!