Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, саволим шундан иборатки: «Эр аёлнинг ўзига ишлатишга берган пулдан садақа қилса бўладими? Яъни кўчада кетаётганимизда садақага муҳтожларга кўп учраймиз. Бизга аёл уйидан эрининг рухсатисиз ҳеч нарса бериш яхшимаслигини айтишганди, бу гапни эслаб кўп садақа қилишдан қайтаман. Аммо, Аллоҳ Қуръонда кўп садақа, хайри эҳсонга буюрганини билиб, амалда қилгим келади. Ҳозирда қўшниларга, яқинларга нима тақдим қилсам хўжайинимга айтиб қўяман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эр хотинига ўзинг хоҳлаганингча ишлат деб берган пулидан хотин садақа чиқарса бўлади. Уйдан эса эрга айтиб чиқариш керак. Валлоҳу аълам