Бизнес

00:12 / 04.06.2021 | Bonu | 373

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ривожланаётган шундай бизнес турлари бор (масалан, Нано балзам олмос, Нақи, Беау универсе, алхадая ва х.к ) унда тармоқли маркетингдагидек орқасидан одам олиб келинмайди, маълум бир маҳсулот бўлади (масалан, косметика, ёки шифобахш дори маҳсулоти), у телевиденияда реклама қилинади, талабгорлар қўнғироқ қилиб харидор бўлади. Ишловчиларнинг вазифаси харидорларга маҳсулот ҳақида (таркиби, фойдаланиш тартиби, таъсир хусусияти) тушунча бериб сотади. Ва ҳар сотган маҳсулотининг суммасидан унга ойлик чиқади. Масалан 1 ойда 15 млн гача маҳсулот сотса маблағнинг 3% и ойлик бўлиб чиқади. Сотилган маҳсулот нархи ортиб боргани сари ойлик фоизи ҳам ортади (7% гача). Бунда ҳар ким қанчалик маҳсулотни харидорга сота олишига қараб ҳар хил ойлик олади. Бу ҳам тармоқли маркетинг эмасми? Бунда ишласа харом ризқ ҳисобланмайдими? Жавоб учун олдиндан рахмат!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ҳар бир товар сотилишида мижозлар билан ишласангиз, сотилган маҳсулотнинг фойдасидан улуш олишингиз жоиз ва бу бир марта бўлиши керак. Эвазсиз фойдага эгадор бўлиб қолмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Нилуфар Аллаберганова, ТДИУ ўқитувчиси, "Ислом молияси" тадқиқотчиси.