Ҳайз ҳақида

02:41 / 18.06.2021 | Asila | 502
Ассалому алайкум! Бу саволни бераётганим учун узр сўрайман. Мен 3 ойдан бери хайз кўрмаяпман. Шифокорга бордим. Қалқонсимон без функсияси бузилгани учун шундай бўляпти, деди. Ҳайз куним одатда 7 кун эди. 5 кундан бери оз-оздан жигарранг ажралма келяпти, шунинг учун намоз ўқишни тўхтатганман ҳозирда. Бу ажралма намозни тарк қилишга асос бўла оладими? 7кундан кейин ғусл қилиб ўқийверайми намозни? Олдинги намозларни қазо бўлмасмикин, деб юрагим ғаш.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шифокордан сўранг. Бу ҳайз ҳукмида бўлади. Бутгул тугаганидан кейин ғусл қиласиз, агар ўн кундан ошмаса. Валлоҳу аълам!