Таҳорат

11:35 / 18.06.2021 | ♥★★♥ | 285
Ассалому алайкум! Мен таҳорат олганимдан сўнг, остимга докадан латта қўймасдан намоз ўқисам, ҳаво чиқиб кетаверади. Латта қўйилган бўлса ундай ҳодиса бўлмайди. Саволим латтасиз ўқисам, намозим бузилмайдими (ҳаво чиқиб кетса), ёки латта билан ўқисам зиёни йўқми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Олд томондан чиққан ел таҳоратни бузмайди. Чунки олддан чиққан ел ташқаридан кирган бўлади, одатда олднинг ичидан ҳаво чиқмайди. Ел орқадан, нажас еридан чиқади. Илло баъзи аёлларда учрайдиган ҳолатда, яъни олди билан орти бир бўлиб кетган аёлларда бу ҳолат таҳоратни бузади. Валлоҳу аълам!