Дин

11:26 / 18.06.2021 | Dilsoz Kubayeva | 297
Ассалому алайкум! Чет эл давлатларида русларнинг масжиди бор, тепасида хож қўйилган. Шу чет эл давлатида ўзбек, мусулмон одамлар расмга тушушади. Менинг ҳам танишларим ўша бинода расмга тушишади, мен эса тушманглар, қандай қилиб Аллоҳдан бошқа нарсага ибодат қилинадиган жойда расмга тушасизлар, тушманглар, дейман. Лекин улар жавобан биз чиройли эканлиги учун тушяпмиз, нима мақсадда тушишга боғлиқку, дейишади. Лекин барибир у мақсадда тушиш керак эмас, деб ўйлайман. Уларни қилаётган иши тўғрими? Расмга тушишлари ҳам жоизми, ножоизми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тушишлари жоиз. Аммо афзали сиз айтгандек тушмагани. Валлоҳу аълам!