Рўза ҳақида

15:48 / 19.06.2021 | Gulnoza | 376
Ассалому алайкум! 11 ойлик қизалоғим бор. Рамазон ойида рўза тутишни ният қилиб 20 кун тутдим, 1-куни қизим касал бўлганлиги учун, касал бўлганда мендан бошқа одамга бормасди, ҳам боламга ҳам, ўзимга ҳам қийин бўладими, деб қўрқиб рўзамни очиб юбордим. Шу куни қасдан очган бўламанми? Қолган 10 кунли узрли рўзам билан бирга қўшиб тутишим керакми ёки 60 кун тутишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Каффорот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!