Умумий савол

15:38 / 19.06.2021 | Ummu Diyora | 521

Ассалому алайкум! Аввало барча канал ходимларига, хусусан устозамизга чуқур миннатдорчилик билдираман, мени ва бошқа муслималарнинг дини- маърифий сабоғимизни бойитаётганингиз учун! Менинг саволим шундан иборатки, турмушга чиққанимга 4йил бўлди, алҳамдулиллаҳ 2,5 ёш ўғлим бор. Эрим жуда жаҳлдор ва рашкчи. Арзимаган нарсаларга ҳам жанжал қилиб мени калтаклайди, бундан 2 йил аввал университетда талаба эдим, ҳомиладор ҳам эдим, ўқишга боришимга кўп қаршилик қиларди, ўша куни ҳам бемаъни рашки туфайли мени ҳақоратлаб, дўппослаб кетди ва жаҳл отига миниб менга уч талоқсан деб юборди. Аммо мен бунга муносиб бирор ножўя ҳаракатни ўзимга жоиз билмайман. Кейин жаҳлдан тушиб мендан кечирим сўради, ҳеч кимга айтма, кетма деди. Лекин ўша кундан бери бир савол қалбимни тирнайди, биз бир-биримизга ҳалол эмасмизми, ношаърий яшаяпмизми, деган. Талоқ ҳақида кўп манбалардан изладим, кучли жаҳл устида айтилган талоқ ўтмайди, бидъий талоқ ножоиз дейилган. Аниқ йўл тополмадим. Ўша пайтларда талоқ ҳақида тушунчамиз йўқлиги сабаб ҳозиргача яшаб келяпмиз. Илтимос, устоз менга аниқ маслаҳат беринг оиламизни сақлаб қолишимиз мумкинми ёки энди тиклашни иложи йўқми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фатво бўлими ёки бирор имомга боринглар.