Қазо намоз

15:32 / 19.06.2021 | Barno | 425
Ассалому алайкум! Фарз намозини жамлаб ўқиб бўлмас экан, бу нима дегани? Бир неча йиллик қазо намозларни ўқиётганда мисол, қазо бомдод фарзини ўқиб бўлиб, орқасидан ният қилиб қазо пешин фарзини ўқиса бўладими? Шу 2 та ёки бир нечта фарзни кетма-кет ўқиш жамлаш ҳисобланиб, мумкин эмасми ёки мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз намозини жамлаш мумкин эмас, дегани ўз вақтидаги намозларни. Яъни бугун, пешин билан асрни жамлаб пешин вақтида ўқиш жоиз эмас. Аммо қазо намозлари бўлса, уларни исталганча кетма кетликла ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!