Фарзандимнинг хулқи гўзал бўлиши учун...

18:11 / 19.06.2021 | Mohira Sadinova | 2887
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мен ҳозирда бир нафар ўғил фарзандимни ёлғиз тарбия қилиб келмоқдаман. У энди икки ёшга киради. Аммо хулқи кундан кунга ёмонлашиб борябди, бу ҳол ота-онамга ёқмайди, деб мен ҳижолат бўламан. Беш маҳал намоз ўқийман ва фарзандимга гўзал хулқ сўрайман. Тарбиясига эътиборли бўлишга қўлдан келганча ҳаракат қиламан. Фарзандимнинг хулқи гўзал, одоби чиройли бўлиши учун ўқиладиган қандай дуолар бор?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дуо муйян лафзда бўлиши шарт қилинмайди. Муҳими, қалбдан чиқиши. Валлоҳу аълам!