– Ва алайкум ассалом! Шарт. Аммо тушган талоқ турини аниқлаш керак. Агар ражъий талоқ бўлса, идда ичи қайтариб олса қайта никоҳ ўқитиш шарт эмас. Аммо боин бўлган бўлса, унда қайта никоҳ ўқитиш шарт бўлади ва у никоҳ илк бора қандай ўқилса, шундай ўқилиши керак. Икки томон розилиги, гувоҳлар ва маҳр шарт. Валлоҳу аълам!