Қазо ва нафл
22:01 / 08.05.2017 |
Савол |
1468
Ассалому алайкум!
Ислом.уз сайтининг савол- жавоблар саҳифасида бир саволни ўқидим. Саволда » Мен 20 ёшдаман. Қазо намозларини ўқиш керак. Бироқ ўзимни тунги Таҳажжуд намозини ўқиб юргим келябди. Қазони ўқимасам нафл намозим фойдасиз бўладими?» дейилган.
Жавоб қуйидагича бўлган »Қазони ўқишингиз керак. Қазо намозларини ўқимай нафл намозлари ўқиш жоиз бўлмайди. Қазо ўқилмасдан туриб нафл ўқилмайди » дейилган.
Мен ҳам 20 ёшдаман. Қазо намозларини ўқимасдан 5 маҳал намоз ўқийман. Тўғриси қазо намозини ўқиш ниятим йўқ. Сабаби, барибир шунча йилнинг қазосини ўқиб тугатолмиман деб уйласам керак. Тунги таҳажжуд намозини ўқишни жудаям хоҳлайман. Ажри кўп. Яна, Аллоҳ туннинг иккинчи ярмида » Қани мендан ҳожати борлар? Мендан сўрасалар ҳожатларини берсам. Қани муҳтожлар? Мендан тиласалар, тилакларини бажо келтирсам» дер экан. Қолиб кетган йиллар учун қазо намозларини қўлимдан келганича озми- кўпми ўқиб юрмасам, нафл намоз ўқишим беҳуда бўладими?
Ёки, намозсиз ўтган йилларнинг қазосини ўқимасам ҳам нафл намозим ўз ўрнида қабул бўлади, бироқ қазо ўқимаганим учун жавобгар бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати: