Ассалому алайкум! Намоз вақтлари бўйича кун чиққандан кийин бомдод намози қазо бўлди, дейилади. Леким "Муҳтасар ул-виқоя" китобида иккинчи намоз вақти кирмагунча биринчиси қазо бўлмайди, деган гапни ўқиб қолдим. Шу ҳақида бир оз маълумот бериб ўтсангиз. Кун чиққандан кейин ўқилган бомдод намозида қазога ният қилинадими?
– Ва алайкум ассалом! Бомдод намози бошқа. Унинг вақти қуёш чиқишида тугайди. Қуёш чиққанда қазо бўлади. Валлоҳу аълам!