Аёллар косметикаси

03:15 / 09.06.2021 | JASUR | 379

Ассалому Алайкум! Хурматли саволга жавоб берувчи.Мани саволим Қон сўрадигон зулик харом экан деб эшитдим аёлимдан.Хозирда аёлим хижоб ила тақвода хар-бир нарсага этибор берадигон болган.У бир йизга сурувчи крем олган экан.Ўқиб кўрса ичида зуликни моддалари бор экан. Бу крем харом экан дия айтиб қолдила.Шу тоғрими-? Умуман олганда зулик харомми исломда-?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хар бир нарсани 2 томони бор пок ва ҳалол деган. Ва нажосат ва ҳаром деган. Бир нарса ҳам пок ҳам ҳалол бўлиши мумкин, бунга ҳамма истеъмоли ҳалол нарсалар киради. 2. Пок бўлсада истеъмоли ҳаром бўлиши мумкин бунга мисол тупроқ. Уни таяммум учун ҳам фойдаланамиз. Лекин истеъмол қилиш ҳаром.
3. Бир нарса ҳам нопок ҳам ҳаром бўлади. Мисол тўнғиз гўшти.
4. Яна бири пок бўлсада ейиш ҳаром бўлади. Мисол барча ҳашаротлар.
Зулук ҳам шунга киради. Пок бўлгани учун ҳадисда таомга тушиб қолса таомни тўкиб ташламай ҳашаротни бир ботириб олиб ташаб еяверилади. Кремдан фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам!