Ассалому алайкум! Биз ҳўжайиним билан намозларимизни ҳар доим бирга ўқиймиз. Хонамиз жудаям кичкина, бўш ерига фақатгина 2 жойнамоз ёнма-ён зўрға сиғади. Уйнинг бошқа жойида намоз ўқишга илож йўқ, қайнона қайнотам ўтиришади уёқда. Шунинг учун ёнма-ён ўқишга мажбурмиз. Лекин ҳар иккимиз намозимизни алоҳида ўқиймиз, яъни, ҳўжайиним имомлик қилмайди, мен уларга эргашмасдан ўзим ўқийман. Шундай ҳолатда эр хотин фарз намозларни ёнма-ён адо этиши жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бир қаторда туриб ўқиш жоиз эмас. Орқароқда, ўртада яна бир киши сиғадиган масофа бўлса жоиз. Шунингдек бир вақтда ўқимай кетма-кет ўқиса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!