Бир бойнинг қизи менга жуда ёқади

22:16 / 08.05.2017 | Савол | 1297
Ассалому алайкум! Мен бир бой оиланинг қизини ёқтириб қолдим. Бир икки интернет орқали боғланмоқчи бўлдим, лекин қабул қилмади. Қандай қилиб кўнглини олсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бу диний савол жавоб хизмати, ношаръий алоқаларни ўргатадиган сайт эмас. Агар диний ечим керак бўлса, аввало у қизнинг бой ёки камбағаллигининг нима аҳамияти бор. Муҳаббатнинг бунга алоқаси бўлмаслиги керак. Агар муносабатингиз жиддий бўлса, совчи қўйинг. Рози бўлишса, ҳалол ва поклик асосида оила қуринг ва истаганингизча севиб мулоқот қилаверинг. Рози бўлишмаса, уни унутинг. Валлоҳу аълам!.