Ассалому алайкум! Мен тажвиддан дарс олганман. Абдул Хадий Канкарийни диски орқали Қуръон ўқияпман. Бир нафасда фақат бир қатор ўқияпман. Шуни қандай муолажа қилса бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Қуръон каримда келган вақф ўринларида тўхтанг, шунда нафасингиз бемалол етади. Яна ҳам нафасда бемалол бўлишингиз учун нафас машқларини бажариш керак. Масалан, тонгда тоза ҳавога чиқиб чуқур-чуқур нафас олиб, ушлаб туриш керак ва шу амалиёт муддатини аста чўзиб бориш керак. Шунда ўпка кенгаяди ва кўпроқ ҳавони сиғдирадиган бўлади. Валлоҳу аълам!.