Ҳижоб ҳақида

17:41 / 27.06.2021 | Madina | 591
Ассалому алайкум! Алҳамдуллилаҳ, ўранганимга 1 йил бўлди. Бу ўзимни хоҳишимга кўра, Аллоҳ дилимга солгани учун, лекин либосларим ҳозирги замонга мос, олдингидай паранжи ёки ҳақиқий Ҳижоб дейдиган либослар эмас. Лекин очиқ, сочиқ эмас, ўзимизни узун кийимларимиз, ҳамда рўмол. Баъзи одамларнинг гапи дилни хира қилади, яъни ўзлари рўмолда эмас, лекин ҳижоблилар ўйин қилишади, кенг эмас кийимлари, ўзига ёпишиб туради, ҳижоб бунақа эмас, дейишади. Аммо, замон шунақа, баъзи ташкилотларда кенг кийимларда, жуда ёпиқ кийиниш баъзан ноқулай ёки ўзларини кийиниш талаблари бор, ҳамма жойда ҳам ҳижобга рухсат йўқ. Саволим шуки, одамларнинг гапи ўринлими, умуман ўранмагандан, калта, очиқ, сочиқ юргандан, замонавий бўлса ҳам ўранган тўғрими? Кейин баъзилар фақат намоз ўқиганлар ҳижобга кириши керак, дейишади. Шу саволлар ҳаётимда кўп учрайди, умумий қилиб жавоб берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳижоб қанча мукаммал бўлса шунча яхши. Очиқ бўлгандан кўра тўла маънода бўлмасада ёпиқлик афзал албатта. Ҳижобга кириш учун ҳеч нарса шарт қилинмайди, ҳатто намоз ўқиш ҳам. Ҳижоб алоҳида, намоз алоҳида амаллар, иккисини қилиш шарт. Валлоҳу аълам!

https://muslimaat.uz/maqola/36885