Ассалому алайкум! Саволларимозга вақтинггизни аямай жавоб бераётганинггиздан миннатдорман. Катта раҳмат. Мени бир нарса қийнамоқда. Жавоб ҳам топа олмадим. Биламизки аёл киши эри қачон хоҳласа, келмаса гуноҳкор бўлади, фаришталар лаънатлар экан. Лекин у неча марта, ҳар куни бўлса ҳам мажбурми? Аёлни қуввати етмаса, хоҳиши йўқ бўлса ёки бирон жойи оғриётган бўлса, истамаса, эри урган бўлса, хафа бўлиб ҳам йўқ деса, гуноҳкор бўладими? Ювингани шароит бўлса ҳам аёл ҳадеб ювингани эринса, бошим оғриб қолади, деб ўйласа, нима қилади? Биз аёллар эркаклардан кўра нозикроқ, қувватасизроқмиз.
– Ва алайкум ассалом! Қачон истаса жавоб қилиш керак. Бош тортиб бўлмайди. Бу нарса учун аёллардан куч ҳам қувват ҳам талаб қилинмайди. Фақатгина тушунтириб, рози қилибгина бу нарсани тартибга солиш мумкин. Валлоҳу аълам!