Ассалому алайкум! Мен 11 ойлик келинман. Уйда Кайнонам кайна акамни оиласи ва биз яшаймиз. Кайнонам хеч хам биз келинлардан Рози болмаган хамма ишни килсак хам огилларига хотинларинг хизматимни килмаяпди деб уруш чикаради хохлаган бохтонини айтада. Бундан ташкари хар хил бемани созлар билан бизни сокади.Фолбинга бориб эрларимизни биздан совутадигон амаллар килади.Болларимга сенларни канде ëмон корсатишни озим биламан дейди. Максадим ажратиш деган гапни хам юзимизга айткан. Кайна опам хам келиб уруш килиб кетади . . Хуллас шароит огир ажрашиб кете десам хомиладорман якинда болалик боламиз.Кайнам овсиним билан менга Вакти кеса овкат хам бермайди хатто нонни хам беркитиб кояди бир ИККИ хафталаб оч юрамиз. Шунга караме еримга онасини бу ишларини айтмаганман. Бу ишларни еримга кандай тушунтиришни билмаяпман. Гапирсам онасини ëмонлагандай коринаман мени ëмон кориб колади деб гапирмайман. Динда ештишимча келин факат ер хизматини килишга мажбур Еридан ошинса Аллох ëлида кайнона кайнотани хизматини килиши керак. Бу канчалик тогри. Ëки кайнамни келинларга килган муомласичи? Тогри ëл корсатинглар.Огир ахволдаман...
– Ва алайкум ассалом! Динда ҳақиқатдан ҳам аёл киши эрнинг розилигини олиши, унинг хизматида бўлиши шарт. Аммо эркак киши онаси ундан рози бўлишини ҳоҳлайди. Рози бўлиши учун ҳар қандай эркак киши табиийки аёлига буни тайинлайди ва она келинидан норози бўлса у хотинидан воз кечиб юборишга ҳам тайёр туриши мумкин. Шунинг учун қайнонангиз билан ораларингизда бўлган ишларни гапириб ўтирманг. Турмуш ўртоғингиз онасини қандайлигини жуда яхши билади. Агар гапирсангиз ўзингиздан кўнгли совуб кетади. Шунчаки қорнингизни тўқ қилишга турмуш ўртоғингиз масъул бўлгани учун буни уни ўзидан талаб қилишингиз керак. Оч қолаётганингизни айтиб таомингизни ғамини қилиши кераклигини ётиғи билан тушунтириб гапириб қўйганингиз маъқул. Ибодатларингизда муқим бўлиб доимо дуода бўлинг. Қайнонангизга инсоф сўранг. У туфайли турмушингизни бузиб бўлмайди. Ҳаёлларингизни тозаланг. Тасаввурларингизда чиройли ҳаётни кўз олдингизга келтиринг. Иншааллоҳ турмушингиз фаровон бўлади. Валлоҳу аълам!