Аёл

02:39 / 28.06.2021 | Ангелина | 366
Ассалому алайкум! Биз аёллар вақти келса бола, уй юмушларини деб ибодатда ҳам сустлик қиламиз. Биз қилаётган уй ишларимиздан бизга ҳам ажр борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир яхшилик иши учун ажр бор, албатта. Аммо фарз амалларини биринчи ўринга қўйиш лозим. Валлоҳу аълам!