Ассалому алайкум! Қуръон сураларини кириллча ёзувида берилганини ўқиб, шу сураларнинг аудио (мп3) шаклини (масалан, Мишарий Рашид Ал афасий қироати аудиоси ) яхшилаб эшитиб талаффузини билиб оламан. Яъни, ибодат қилишни чин ихлос билан истаб, суранинг маъносини билиб, талаффузини ҳам тўғри айтиб, ёддан ўқисам ҳам ўрганганим сабабли бу ибодат бўладими?
Араб тилини ўрганиб олгунча бўлади деб эшитгандим
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Қуръон тиловати учун араб тилини билиш шарт эмас. Фақат Қуръон ҳарфларини ўқилишини, тажвид қоидаларини билиб олсангиз бўлди. Маъносини тушуни бошқа масала. Яқин кунларда Аллоҳнинг изни ила «QURAN.UZ» каналимизда бунинг дарсликлари берилиб боради. Фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.