Эр кўп жинсий яқинликдан нафсини тийиши керакми ёки аёл гуноҳкор бўладими?

21:43 / 28.06.2021 | Saydullo Muqimov | 1694
Ассалому алайкум! Аёл кишиман, эрим намозхон бўлса ҳам кўп сўкинади, жаҳл қилади. Бунга сабаб кўпинча эрим жуда кўп, ҳатто кундузлари ҳам яқинлик хоҳлаганидан, мен эса бунга вақтим этмаганидан ва яна кўп ғусл қилишдан соғлигимга зараридан қўрқиб рад этишимдан бўлади. Бу вазиятда эр шундан ҳам нафсини тийиш керакми ёки аёл гуноҳкор бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл эрига ҳар истаганида ижобат қилиши лозим. Бу ҳақида ўзаро гаплашиб, тартибга тушиш пайида бўлиш жоиз. Валлоҳу аълам!