Таҳорат

00:16 / 29.06.2021 | Malika | 349
Ассалому алайкум! Сурункали аллергик ринит билан оғриганлар таҳорат вақтида битган бурунга яхши сув кетмаса гуноҳ бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда бурун ювиш суннат. Усиз таҳорат дуруст аммо суннат тарк бўлади. Валлоҳу аълам!