Ассалому алайкум! Эрим уйга олиб келган нарсаларини миннат қилади, ота фарзандига, аёлига олиб берган нарсасини миннат қилса бўладими? Бузилиб, синиб қолса мени ишим йўқ, мен қилиб берганман, ўзларинг бузгансизлар, деб тузатиб бермайди, шунақа дейишга ҳақлими?
– Ва алайкум ассалом! Миннат қилмаслик керак. Бузилиб қолса тузатиб бериши лозим. Одам ўз оиласига хизмат қилмаса, кимга қилади? Валлоҳу аълам!